Ипотека банк UZCARD билан биргаликда 100 та болалар ўйинларини совға қилмоқда

21.10.2024 14:10

230

Ипотека-банк UZCARD билан биргаликда 100 та болалар учун мўлжалланган ўйинларни ютиб олиш мумкин бўлган акцияни эълон қилди. Акцияда Ипотека банкдан Junior UZCARDга эга бўлган ёки акция давомида ушбу картани очган исталган мижоз иштирок этиши мумкин.

Фото: Ипотека банк

Ипотека банк UZCARD билан биргаликда 100 та болалар учун мўлжалланган ўйинларни ютиб олиш мумкин бўлган акцияни эълон қилди.

Акцияда Ипотека банкдан Junior UZCARDга эга бўлган ёки акция давомида ушбу картани очган исталган мижоз иштирок этиши мумкин.

Акция шартлари қуйидагича:

  1. Junior UZCARD картасини очиш;
  2. Instagramда банкнинг расмий аккаунтини белгилаб, пост ёки сторис жойлаштириш.

Шартлардан бирини бажармаган иштирокчи ўйинда қатнаша олмайди.

Акция ғолибларини аниқлаш бўйича ўйинлар жадвали:

  • 9,16,23,30 октябрь, 6,13,20 ноябрь — 12 та соврин ўйналади;
  • 27 ноябрь — 16 та соврин ўйналади.


Теглар:

#uzcard#ипотека-банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган