Ипотека банк талабалар учун махсус универсал картани тақдим этди

20.10.2024 13:43

651

Мазкур карта орқали турли тўловларни амалга ошириш, бундан ташқари АТТО транспорт картаси ва Student-ID картаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Ушбу банк карталари 3 йил муддатга банк филиалларига мурожаат қилган ҳолда расмийлаштирилади..

Фото: Ипотека банк

"Ипотека банк" АТИБ олий ўқув муассасалари талабалари учун мўлжалланган махсус "учтаси биттада" ─ "Students Card" универсал банк картасини тақдим этди. ХУсусан, мазкур карта орқали турли тўловларни амалга ошириш, бундан ташқари АТТО транспорт картаси ва Student-ID картаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

Карта қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин:

  • Карта орқали турли хизмат ва товарларга тўловни амалга ошириш;
  • Жамоат транспортларида (транспорт картаси ўрнини босувчи сифатида) ҳаракатланиш;
  • Student ID гувоҳномаси сифатида фойдаланиш;
  • Олдиндан рухсат берилган ётоқхоналар, кутубхоналар, спорт мажмуаларига кириш;
  • Онлайн микроқарзларни расмийлаштириш;
  • Омонатлар ва электрон ҳамёнлар очиш;
  • Пул ўтказмаларини амалга ошириш;
  • Халқаро тўлов тизимлари билан интеграция қилиш;
  • Масофавий банк хизматларининг барча турларидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Ушбу банк карталарини 3 йил муддатга банк филиалларига мурожаат қилган ҳолда расмийлаштиришингиз мумкин. Картани расмийлаштириш хизмати мутлақо бепул.

Теглар:

#ипотека-банк#талаба-картаси

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган