Асакабанк томонидан банкдаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда HR–жараёнлари билан боғлиқ янгиликларни эълон қилиб борувчи махсус телеграм саҳифа очилди. Энди банк соҳасида ишлашни истовчилар ушбу телеграм канал орқали янги вакансиялар ҳақида биринчилардан бўлиб хабар топиши, касбий ривожланиш тўғрисидаги фойдали постларни ўқиши, шунингдек, Асакабанк ходимлари ва уларнинг муваффақиятлари билан танишиши мумкин.
Маълумот учун, Асакабанк томонидан банкдаги вакансиялар ва уларга тўғридан-тўғри резюме юбориш имкони мавжуд бўлган «Карьера» портали ҳам ишлаб чиқилган.
\"Карьера\" порталининг максад ва вазифалари банкда мавжуд вакансиялар буйича батафсил маълумот бериш, резюмеларни қабул қилиш, банк ходимлари билан ташкил этилган тимбилдинг, семинар ва тренинглар, ходимлар учун бошқа мавжуд имкониятлар ҳақида хабардор қилишдан иборат.
Телеграм канал манзили: @careerasakabank
Портал манзили: career.asakabank.uz