Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда банкдан 3 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Маълумотларга кўра, фуқаролар А.А., Ш.П. ва Д.С. (муқаддам судланган) "I.G." МЧЖ таъсисчиси A.Ш.нинг ишончига кириб, унга ҳудудий тижорат банки филиалидан 3 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтиб, эвазига 2 500 доллар пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Текширув давомида 200 долларнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган. Департаментнинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 млрд сўмга яқин депозит маблағларини ўзлаштирган МИБ ходими жазога тортилган эди.
Тасодифий хабарлар
Халқ банки 5 та йўналиш бўйича кучли учликка кирди
Тугатилаётган ширкатларнинг муаммоли кредитлари 3 йилга музлатилади
BS/2 компанияси "АТМ: Бизнес ва хавфсизлик" мавзусида семинар ўтказади