Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Даврон Шавкатович Умаров ва Санжар Абдурахманович Абдувалиев Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раисига ўринбосар этиб тайинланди.
Даврон Умаров 1987 йил 28 апрелда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтида бакалавр, 2010 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган.
2008 йил октябрь ойидан 2011 йил февралигача Ўзмиллийбанкнинг Қўқон филиалида фаолият юритган. 2011 йилдан “Асакабанк” АТБ Қўқон филиалида \"валюта амалиётлари\" бўлимининг 2-тоифали мутахассиси лавозимида ишлай бошлаган. Тайинловга қадар Асакабанкда Пул муомаласи ва валюта айирбошлаш амалиётлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Санжар Абдувалиев 1988 йил 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини \"Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар\" мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2011 йилда шу университетда магистр даражасини олган.
2011 йил июлдан 2024 йил майгача Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида ишлаган. Тайинловга қадар Ўзсаноатқурилишбанк Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.