Тошкентда "Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи" мавзусида йирик иқтисодий форум ўтказилади

10.09.2021 12:40

1 105

Жорий йил 29-30 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган форумда 300 га яқин – Ўзбекистон ҳукумати, халқаро бизнес ва молиявий ҳамжамиятлар, халқаро ва минтақавий институтлар, эскпертлар, нодавлат ташкилотлар ва халқаро ОАВ вакиллари иштирок этади.

Скриншот: ft.com

Форум Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги ташаббуси билан, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкининг кўмаги ва иштирокида ўтказилмоқда. Жорий йил 29-30 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган форумда 300 га яқин – Ўзбекистон ҳукумати, халқаро бизнес ва молиявий ҳамжамиятлар, халқаро ва минтақавий институтлар, эскпертлар, нодавлат ташкилотлар ва халқаро ОАВ вакиллари иштирок этади.

Форум иқтисодиётни эркинлаштириш мақсадларини сақлаб қолиш ва янада очиқ, халқаро интеграциялашган ва рақобатбардош бозор иқтисодиётини қуриш режаларини кўриб чиқиш учун ўзига хос имконият тақдим этади. Бундан ташқари, иштирокчилар инвестиция муҳитини ва турмуш даражасини яхшилаш ҳамда барқарор, инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ташаббуслари юзасидан сиёсатчилар билан муҳокама ўтказиш имкониятига эга бўладилар.

Форумда қатор банклар вакиллари, хусусан:

  • Беҳзод Ҳамроев - Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари;
  • Аброрхўжа Турдалиев - ;Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари;
  • Сахи Аннакличев - ЎзСҚБ бошқаруви раиси;
  • Элёр Иномжонов - Ипотека банк бошқаруви раиси;
  • Баҳодир Алимов - Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси маслаҳатчиси;
  • Александр Пиккер - халқаро эксперт, Ипотека банк кузатув кенгаши раиси;
  • Ника Курдиани - TBC-банк кузатув кенгаши раиси қатнашадилар.

Форум ҳақида қатор хорижий нуфузли нашрларда, хусусан Financial Times нашрининг сайтида ҳам анонс постерини кўриш мумкин.

Форум ҳақида батафсил маълумотни https://economic-forum.uz/oz/ сайтидан олиш мумкин.

Теглар:

#вазирлиги#марказий

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган