30 март куни Миллий матбуот марказида “Микрокредитбанк” АТБ томонидан қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар” тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.
Ушбу тадбирни “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув Раиси ўринбосари Рустам Сулаймонов очиб, банк томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасидаги олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2020 йил давомида банк жами 1,1 трлн. сўм миқдорида кредит берди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 9104 та лойиҳага 356,0 млрд. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилди. Шундан:
• Чорвачилик йўналишига 130,0 млрд сўм (5 353 бош йирик, 20 минг майда)
• Иссиқҳона 73,0 млрд. сўм (128,4 гектар иссиқхона)
• Паррандачиликка 40,2 млрд. сўм; (1 149 минг бош парранда)
• Қуёнчиликка 62,0 млрд.сўм; (221 минг бош қуён)
• Бошқа қишлоқ хўжалиги йўналишларга 50,8 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Шунингдек, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” ижтимоий дастурлари доирасида жами 456,1 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган бўлса, шундан 48 фоизи ёки 219,9 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларга йўналтирилди ва 18 100 та аҳоли бандлиги таъминланди. Ушбу кредитларнинг 128,6 млрд.сўми ёшларнинг қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилди.
Мазкур кредитлар ҳисобига Республикамиз ҳудудларида 118 гектар ер майдонларида иссиқхоналар ташкил этилди, 5 178 та наслли чорва молларига ва 1 475 та паррандачилик хўжаликлари ташкил этилди.
Шунингдек, Осиё тараққиёт банкининг $25 млн. очиқ кредит линиясининг $20 млн. миқдоридаги пул-кредит маблағлари чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб этилди.
Бундан ташқари, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш” лойиҳаси бўйича 25,6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси доирасида 21,4 млн. доллар эквивалентидаги маблағлар мева-сабзавотчилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб этилди.
Банк матбуот хизмати
Тасодифий хабарлар
Йил бошидан бери ноқонуний валюта муомаласи билан боғлиқ 245 та ҳолат аниқланган
Андижонда "Испания банки" вакили ушланди
Сентябрь ойида муомаладаги банк карталари сони 620 минг донага кўпайди