Tenge Bank Малдив ороллари, Бали ва Таиландга икки кишилик унутилмас таътилни ютиб олиш мумкин бўлган совринлар ўйини бошланишини эълон қилди.
Tenge Bank ноёб "Tenge Bank va Mastercard Black Edition билан дунёни кашф этинг" акциясини бошлади, унинг шартларига кўра Mastercard Black Edition карта эгалари экзотик мамлакатларга саёҳат ютиб олишлари мумкин.
Иштирок этиш учун 2024 йил 16 декабргача Ўзбекистон ҳудудида ёки чет элда Tenge Bank'нинг Mastercard Black Edition картаси билан харид қилиш ёки онлайн тўлов амалга ошириш зарур. Шу билан бирга, бир марталик харид суммаси камида 20 АҚШ доллари ёки сўм эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг операция кунидаги курси бўйича ушбу суммани ташкил қилиши керак.
Соврин жамғармаси учта йўналиш бўйича икки кишилик йўлланмалардан иборат:
- Малдив ороллари;
- Бали;
- Таиланд.
Ғолибларни аниқлаш ҳар ой Tenge Bank Instagram ва Facebook расмий саҳифаларида тасодифий рақамлар генератори www.random.org орқали бўлиб ўтади.
Акция қоидалари билан ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.
Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) шўба корхонаси ҳисобланади.
Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири бўлиб, кенг мижозлар базаси ва мавжудлик тармоғига эга. Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.
E-mail: info@tengebank.uz
Саҳифа: tengebank.uz
Facebook: fb.com/tengebank.uz
Instagram: @tengebankuz
Телеграм: t.me/Tengebankuz
Тасодифий хабарлар
"Ziraat Bank Uzbekistan” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари тайинланди
BS/2 Ўзбекистонда касса марказларини ўзгартириш ва нақд пулни қайта ишлаш бўйича ечимларни тақдим этди
Марказий банк хорижий кредит линиялари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар тўғрисида маълумот берди