Tenge Bank ЯТТларга 300 млн сўмгача гаровсиз онлайн кредит бермоқда

04.10.2024 12:47

86

Tenge Банкнинг Tenge Business иловаси юридик шахслар учун ҳисобрақамни онлайн очиш, маблағларни масофадан бошқариш, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга масофадан туриб, гаровсиз 300 миллион сўмгача онлайн кредит олиш имконини беради.

Фото: Tenge Bank

Tenge Bankнинг Tenge Business иловаси юридик шахслар учун ҳисобрақамни онлайн очиш, маблағларни масофадан бошқариш, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга масофадан туриб, гаровсиз 300 миллион сўмгача онлайн кредит олиш имконини беради.

Тenge Business Ўзбекистон бўйлаб бизнеснинг турли соҳаларида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун биринчи онлайн кредит тақдим этди. Фойдаланувчилар илованинг қулай ва ишончли экани, ортиқча овворагарчиликсиз кредит олиш имконияти мавжудлигини эътироф этмоқда.

“Бизнес учун онлайн хизматларнинг пайдо бўлиши Ўзбекистон рақамли иқтисодиётини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир. Янги технологиялар банк хизматларини тадбиркорлар учун янада қулай қилиб, бизнеснинг юксалиши ва гуллаб-яшнашига хизмат қилмоқда. Биринчи мижозлардан олинган фикр-мулоҳазалар Ўзбекистонда онлайн-банкнинг нафақат тренд, балки ўйин қоидаларини ўзгартирувчи ҳақиқат эканлигини исботламоқда”, - деб таъкидлади Баян Абилдаева, Тенге Bank корпоратив бизнес департаменти директори.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун онлайн кредит олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • мобил қурилмага Tenge Business иловаси юклаб олинади;
  • идентификациядан ўтилади, ҳисобрақам очилади, сўнг кредит олиш учун ариза топширилади.

Тенге Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk bank) шўъба корхонаси ҳисобланади.

Halyk bank Қозоғистондаги энг йирик тизимга эга банк бўлиб, Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бирига айланиб улгурган.

Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.

Теглар:

#Тенге_банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган