АТ Халқ Банкининг Қорақолпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги айрим банк хизматлари марказлари фаолияти тугатилди.
АТ Халқ Банкининг Бош амалиётлар бошқармаси қошидаги Қорақолпоғистон Республикаси -“Шодлик”, “Алпомиш”, “Манғит”, "Тупроққалъа", “Устуюрт”, “Қирқизобод”, “Келажак”, Наманган вилояти- “Обод”, Самарқанд вилояти- “Ал-Бухорий”, Сурхондарё вилояти- “Янгиер”, “Экроз”, “Какайди”, “Сангардак”, Сирдарё вилояти- “Бахт”, Тошкент вилояти- “Бекбарака”, “Маданият” ҳамда Тошкент шаҳри- “Халқлар дўстлиги” банк хизматлари марказларининг фаолияти тугатилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Учтепа” ва Бухоро вилоятидаги “Нақшбандий” банк хизматлари марказларининг манзили ўзгарган:
1) Тошкент шаҳридаги “Учтепа” банк хизматлари марказининг манзили Учтепа тумани, Катта хирмонтепа кўчаси 25-даҳа, 41-уйдан, Учтепа тумани Фарход кўчаси, 3А-уйга кўчирилган.
2) Бухоро вилоятидаги “Нақшбандий” банк хизматлари марказининг манзили Когон шаҳар, Туркистон МФЙ, Ватанпарвар кўчаси, 22-уйдан, Когон тумани Ниёзхожи Сурхон МФЙ, Янги ҳаёт кўчасига кўчирилган.
Тасодифий хабарлар
Uzcard финтех-акселератор ва 1 млн. долларлик венчур фондни ишга туширди
2022 йилда банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган ипотека кредитлари ҳажми ортган
Қайтадан хусусийлаштирилиш, янги Бошқарув раиси ва янги мобил илова — "Asia Alliance Bank"да 2021 йил якунлари