Нақд пул муомаласи бўйича мутахассислар учун янги CashExpert.uz электрон тижорат портали очилди

Нақд пул муомаласи бўйича мутахассислар учун янги CashExpert.uz электрон тижорат портали очилди

Фото: BS/2

Ўзбекистон молия бозорида яхши танилган BS/2 компанияси 20 йилдан ортиқ вақт давомида банкларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаларини узлуксиз етказиб беради ва уларнинг ишлашини таъминлайди. 2020 йилдан бошлаб эса BS/2 Ўзбекистонда банкнота ва тангаларни қайта ишловчи ускуналар сотувини йўлга қўйди. CashExpert.uz интернет-платформасининг очилиши бунинг мантиқий давоми бўлди, унда нақд пулларни қайта ишлаш учун энг талаб юқори бўлган техника моделлари тақдим этилган. Портал катта миқдордаги нақд пул билан ишлайдиган барча компаниялар учун фойдали бўлади.

Ҳозирда навбатдаги маркетплейс очилиши билан кимни ҳайратда қолдириш мумкин? Шу боис, бугун биз ҳисоблаш ва саралаш ускуналарини сотиб олиш учун мустақил майдончадан ташқари, бир вақтнинг ўзида нақд пулларни бошқариш соҳасидаги мутахассислар ҳамжамиятини ҳам тақдим этмоқдамиз. Ҳамжамият аъзолари ўртасида тажриба алмашиш учун материаллар базасини ташкил этамиз ва янги замонавий технологик ечимларни муҳокама қилиш учун халқаро мустақил соҳа экспертларини семинарларга жалб қиламиз", - дея таъкидлади BS/2 стратегик йўналишларни ривожлантириш бўйича бош директор ўринбосари Кирилл Овсянников.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2024 йил 1 июль ҳолатига нақд пулларнинг мутлақ ҳажми ўтган йилга нисбатан 7 фоизга ошиб, 50 триллион сўмга етган. Бундай миқдордаги нақд пулларнинг муомаласи кассирларга юқори иш юкини келтириб чиқаради ва нафақат банк сектори ва йирик чакана савдода, балки ўрта ва кичик савдо ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналарида ҳам ҳисоблаш ва саралаш ускуналарига бўлган юқори талабни таъминлайди.

CashExpert.uz сайтида пул массасини бошқаришнинг турли сценарийлари учун мос келадиган нақд пулни текшириш, саралаш, ҳисоблаш ва қадоқлаш бўйича турли хил вариантлар тақдим этилган. Кенг каталогда кичик бизнес учун оддий моделлар, ўрта ва йирик компаниялар учун функционал ечимлар, шунингдек, касса марказлари, инкассаторлик хизматлари ва йирик чакана савдо учун профессионал линияларни топиш мумкин.

Мақсадимиз - Ўзбекистон бозорини бизнесни қалбаки банкнотларни қабул қилишдан максимал даражада ҳимоя қилиш имконини берувчи аниқлов тизимига эга сифатли ускуналар, шунингдек, техниканинг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган хизмат билан тўлдиришдир. Биз ҳақиқийлигини аниқламайдиган энг оддий моделлардан тортиб марказий банклар даражасидаги қурилмаларгача бўлган ҳисоблагичлар ва сараловчиларни, шунингдек, банкнотларни қадоқлаш учун қўшимча ускуналарни таклиф қиламиз, деди Cash Solutions & CIT BS/2 йўналиши раҳбари Anton Кукушкин.

CashExpert.uz сайтида Magner, Bankosa, Julong, South Automation, Henkovac, VAMA ва бошқалар каби дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг моделлари тақдим этилган. BS/2 компанияси ушбу брендларнинг техникасини Ўзбекистон бозорига расман етказиб беради ва кафолатли ҳамда кафолатдан кейинги хизмат кўрсатишнинг тўлиқ комплексини таъминлайди. Ўзбекистонда BS/2 муҳандислари 1000 дан ортиқ ҳисоблаш ва саралаш ускуналарининг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

"Бизнинг компаниямиз нафақат нақд пулни қайта ишлаш учун кенг турдаги ускуналарни таклиф қилиши, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб техник ёрдам кўрсатиши билан бозордаги бошқа иштирокчилардан ажралиб туради. 14 та шаҳардаги хизмат кўрсатиш марказлари тармоғи бизга сотилган қурилмаларни тўлиқ кафолатли ва кафолатдан кейинги қўллаб-қувватлаш, шунингдек, банкоматлар ва ҳисоблаш-саралаш ускуналарига абонент хизмати кўрсатиш ва бир марталик таъмирлаш имконини беради", - дейди "BS/2 Tashkent" МЧЖ директори Дмитрий Харченко,

Каталогда турли даражадаги қурилмаларни имкониятлари ва хусусиятларининг батафсил тавсифи билан топиш мумкин. CashExpert.uz функцияси моделларни ўзаро таққослаш ва бизнес вазифалари учун оптимал ечимни танлаш имконини беради. Тезкор маслаҳат шаклида маълум бир модель ҳақида батафсил маълумот сўраш мумкин ва куннинг исталган вақтида сайтда мустақил равишда маҳсулот буюртма қилиш мумкин. Вариант сифатида ўзи олиб кетиш ва Ўзбекистоннинг исталган нуқтасига бепул етказиб бериш имконияти мавжуд.

Шунингдек, CashExpert.uz сайтида ҳисоблагичлар, саралагичлар ва банкнот ҳамда тангаларни қадоқловчиларнинг видео ва матнли шарҳлари жойлаштирилган, шунингдек, ҳисоблаш-саралаш техникасини танлаш ва ишлатишга бағишланган таҳлилий мақолалар мунтазам равишда эълон қилиб борилади.

Хусусиятлар ва нархлар ҳақидаги маълумотларнинг кенг тарқалиши нақд пулга ишлов бериш ускуналари бозорини янада шаффоф ва маданий қилишга ёрдам беради. Компания томонидан етказиб бериладиган ҳисоблаш ва саралаш ускуналари UZUM Market, A-One и Glotr.uz каби Ўзбекистоннинг бошқа электрон тижорат платформаларида ҳам жойлаштирилган. Энди тақдим этилган моделлар орасида мўлжал олиш, уларни таққослаш ва ўз бизнесингиз учун ечим танлаш анча осонлашади.

BS/2 30 йилдан ортиқ вақт давомида банклар, молия муассасалари ва савдо-хизмат корхоналари учун технологик ечимлар ва махсус дастурий таъминотни яратади. BS/2 дастурий ечимлари компаниялар ва молиявий ташкилотларга бизнес-жараёнларни ташкил этиш, автоматлаштириш ва оптималлаштириш имконини беради. Компания Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларида банк ускуналари ва ҳисоблаш-саралаш техникасини сотиш, етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланади

×