Хабар беришларича, "Ипотека банк" акциядорлик тижорат ипотека банки Кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра Фаррух Маннонович Ботиров банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Ф.Ботиров ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Хабарни Bankers.uz'нинг вазирликдаги ва Марказий банкдаги манбаларитасдиқладилар.
Ф.Ботиров, фото: Молия вазирлиги
Ф.Ботиров 1979 йил Қашқадарё вилояти, Шахрисабз туманида туғилган. Маълумоти - олий, 2000 йил Тошкент Молия институтини, 2007 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини (магистр) ҳамда 2013 йил Япониянинг Сиёсий фанлар миллий институтини (GRIPS, магистр) тамомлаган. 2000-2019 йил орқалиғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда, хусусан департамент директори, бошқарма бошлиғи ўринбосари каби лавоозимларда фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Ипотека банк бошқаруви раисининг аввалги биринчи ўринбосари Э.Иномжонов жорий йил феврал ойида ушбу банк бошқаруви раиси этиб тайинланган эди.
Тасодифий хабарлар
Афғонистон банк тизими — қўшниларда банклар қандай ишлайди
Жиззахда 11 нафар фуқаронинг номига кредит расмийлаштириб олган фуқаро ва банк ходими аниқланди
Марказий банк молиявий саводхонликка бағишланган мобил иловани ишга туширди
ЕТТБ вице-президенти банкларни хусусийлаштиришни олти ойга кечиктиришни таклиф қилди
Андижонда банкдан қарзи бор аёл МИБ ходимини калтаклаб, гаровга қўйилган Damas’ни олиб қочди