Халқ банки янги "Xalq_book_challange" лойиҳасини бошлади. Лойиҳанинг илк иштирокчиси банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов китобхонларга қуйидаги китобларни ўқишни тавсия этади:
"Темур тузуклари" Амир Темур;
"Зафарнома" Шарафуддин Али Яздий;
"Банк 4.0" Бретт Кинг;
"Рақамлар учун яралган идрок" Барбара Оукли;
"Латте омили" Девид Бах, Жон Девид Манн;
"Шамол ортидан югуриб" Холид Ҳусайний.
Халқ банки келгусида ушбу ташаббусни банк ходимлари ва мижозлари орасида совринли челленж тарзида ўтказишни режалаштирган.