2024 йил 30 сентябрь куни Миллий матбуот марказида “Бизнесни ривожлантириш банкидан чакана хизматлар: қулайлик ва замонавийлик” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни банк Чакана бизнес Бош директори Феруз Хўжаев очиб берди. Қайд этилдики, KPMG халқаро компанияси билан ҳамкорликда «Бизнесни ривожлантириш банки»нинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегиясига мувофиқ аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишида ҳам қатор стратегик мақсадлар белгилаб олинган. Булар:
- мижозлар билан муносабатларимизнинг узоқ муддатларга мўлжалланганлиги ва сифатли хизмат кўрсатиш;
- Мижозларга қаратилган хизмат кўрсатиш турини ривожлантириш;
- Актив мижозлар сонини ошириш.;
- Кредит ажратишда ресурс базасини шакллантириш;
- Чакана бизнес моделини ривожлантириш ва даромадлилик кўрсаткичларини ошириш булар асосий стратегик мақсадлари ҳисобланади.
Қайд этилдики, бугунги кунда банкда 39 та банк хизматлари офиси ҳамда банк хизматлари маркази, 14 та 2-тоифали БХМ, 3 та ипотека маркази, 560 та Банкомат, 264 та 24/7 банкомат шаҳобчалари мавжуд. Аҳолига 49 турдаги чакана маҳсулот ва хизматлар кўрсатилмоқда. Стратегия асосида бу борадаги қўйилган мақсад йўлида кўрилаётган чоралар ҳам жорий йилнинг ўзидақ натижа бермоқда. Хусусан, 2024 йилнинг 9 ойи давомида 1,5 трлн сўм миқдорида кредит маҳсулотлари расмийлаштирилди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100 млрд сўмга кўпроқни ташкил этмоқда.
Маълумки, ҳозирги кунда банкнинг трансформация жараёнлари жадаллик билан амалга оширилиб келинмоқда. Трансформация жараёнларидан олдин 1 та ходим асосан 1 турдаги хизмат ёки маҳсулот сотуви билан шуғурланган ва 1 кунда 40 тагача амалиётларни бажарган. Жараёнлар қайта кўриб, трансформация жараёнида 1 та ходим 4 тагача маҳсулот бўйича хизмат кўрсатиши ва кун давомидаги амалиётлар сони 100 тагача ошишига эришилмоқда.
Бизнесни ривожлантириш банки томонидан бошқа тижорат банкларида алтернатив вариантлари мавжуд бўлмаган маҳсулот ва хизматларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мисол учун яқин кунларда мижозларга Онлайн автокредит, Онлайн таълим кредити ҳамда маҳсулот ва хизматларни агент ташкилотлар орқали сотиш ва сотув ҳажмларини оширишга оид янги хизмат турлари таклиф этила бошлайди.
Шунингдек, банкнинг мобил иловаси ҳозирги кунда тўлақонли сотув каналига айланди. Айни пайтда мобил илова фойдаланувчилар сони 340 мингдан ортиқни ташкил этади. Йил бошидан 3,5 млнга яқин транзакциялар орқали 3,1 трнл сўмлик айланмалар амалга оширилди.
Барча турдаги маҳсулотларнинг сотувини онлайн каналларда ташкил этиш устида ишланмоқда. Aсосий мақсад, мижозларга қулай, тезқор ва сифатли хизмат кўрсатишдан иборат. Ҳозирги кунда энг оммабоп хизмат бу шубҳасиз онлайн хизматлар ҳисобланади. Банк томонидан ушбу тенденцияларга мос хизмат ва маҳсулотлар яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.
Ҳусусан, эндиликда банк мижозлари банкнинг мобил иловаси орқали онлайн тарзда автокредит олиш имконияти яратилди. Яъни автотранспорт сотиб олиш бўйича барча амалиётлар мижоз томонидан мустақил онлайн тарзда бажарилади. Ҳозирча ушбу хизмат фақатгина UzAuto компанияси томонидан сотилаётган автомобиллар учун жорий қилинган. Бошқа автотранспорт воситаларининг расмий сотувчилари ва ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар ўтказилмоқда. Онлайн автокредит маҳсулоти бошқа русумдаги автомобиллар учун ҳам жорий этилиши режалаштирилган.
Шунингдек талабалар ва уларнинг яқинлари ҳам эндиликда таълим кредитларини мобил илова орқали расмийлаштириб ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Матбуот анжуманида шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
Тасодифий хабарлар
Бизнесни ривожлантириш банки 2023 йилдаги фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказди
Асакабанк учинчи бор Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди
Асакабанк Бухоро вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди