Фото: CGTN
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Хитой Экспорт-импорт банкининг ваколатхонаси аккредитaция қилинди, дея хабар берди Марказий банк.
Ваколатхона мамлакат молия бозорини ўрганиш, давлат органлари ва тижорат банклари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилгани қайд этилди.
2024 йилнинг январь ойида Шавкат Мирзиёев Хитой Экспорт-импорт банки раиси билан музокара ўтказганди. Унда банкнинг Тошкент шаҳрида минтақавий офис очиши ҳамда транспорт ва ижтимоий инфратузилма, саноат ва хусусий секторни ривожлантириш бўйича янги истиқболли лойиҳаларни шакллантириш борасидаги режалари кўриб чиқилганди.
ХХР Эксимбанкига 1994 йилда асос солинган. Активлари қиймати 800 миллиард доллардан ортиқ бўлган банк ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Хитойнинг етакчи молиявий институтидир.
Тасодифий хабарлар
ANORBANK банкка уюштирилган ахборот хуружи тўғрисида қўшимча баёнот берди
Ўзбекистонда ичимлик сувидан қарзи бўлган истемолчиларга кредит бермаслик тизими ишлаб чиқилмоқда
"Қишлоқ Қурилиш Банк" раҳбари блогерлар билан мулоқот қилди