Фото: Poytaxt bank
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Tashkent City Planetarium мажмуасида “Poytaxt bank” болалар учун янги – “Card Kids” банк картаси тақдимотини ўтказди.
Фото: Poytaxt bank
“Card Kids” банк картаси энг ёш банк мижозлари учун хавфсиз молиявий бошқарув имкониятини яратиш билан бирга қатор эксклюзив имтиёзларни ҳам ўз ичига олади.
Фото: Poytaxt bank
“Card Kids” картасининг асосий афзалликлари:
- Пул ўтказмалари: ёш карта эгалари ота-оналар назорати остида пул ўтказмаларини амалга ошириб, молиявий бошқарувга ўрганадилар.
- Бонус тизими: “Poytaxt bank” бир қанча ҳамкорлар билан эксклюзив бонус дастурини ишлаб чиқди, бу эса картадан фойдаланишни нафақат фойдали, балки қизиқарли ҳам қилади.
Фото: Poytaxt bank
Карта эгалари учун ҳамкорлар қаторида машҳур болалар лойиҳалари мавжуд. Хусусан, китобсеварлар учун махсус таклифлар, маданий ҳордиқ учун чегирмалар ва дастурлар, аттракционларда қўшимча бонуслар ва чегирмалар, ёш дастурчилар учун таълимий имтиёзлар шулар жумласидан.
Тасодифий хабарлар
Асакабанкка бошқарув раиси тайинланди
HUMO тўлов тизими халқаро карталар амалиётлари учун Миллий шлюзни ишга туширди
Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган, шулардан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ