Форум Марказий Осиёда молиявий технологиялар дунёсидаги асосий воқеалардан бирига айланиши кутилмоқда. Тадбир Ўзбекистон FinTech ассоциацияси ва Axioma School томонидан ташкил этилмоқда.
Форумда 10 мамлакатдан 300 дан ортиқ иштирокчи ва 40 дан ортиқ маърузачилар финтех ва банк технологиялари соҳасидаги энг сўнгги тенденциялар, муаммолар ва имкониятларни муҳокама қилиш учун тўпланади. Форум Ўзбекистон Марказий банки кўмагида ва USAID, Click, Paynet, Group-IB, Tether, Citypay.io, MatchSystems, Uzum, Alif Uzbekistan, Микрокредитбанк ва AloqaVentures каби ташкилотлар ҳомийлигида ўтказилади.
Fintech & Banking 2024 форуми иштирокчиларга семинарлар ва таълим сессияларида қатнашиш учун ноёб имкониятни тақдим этади. Мазкур тадбирларда Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Индонезиядан маҳаллий ва халқаро экспертлар муҳим мавзуларни муҳокама қилишади.
Асосий мавзулар ва мунозаралар
1. Барқарор FinTech ва банк технологияларини ривожлантириш: Иштирокчилар минтақада финтех ва банкингни ривожлантиришга қонунчилик базаси қандай ёрдам бериши мумкинлиги, шунингдек, кутилаётган тартибга солиш бўйича ўзгаришларнинг инновацияларга таъсирини муҳокама қиладилар.
2. Тўлов инновациялари: Click, Uzum, Paynet ва UZCARD компанияларининг маърузачилари ноаниқлик даврида тўловлар оламида йўл топиш молиявий институтлар учун қандай янги имкониятлар очишини муҳокама қиладилар.
3. Молиявий жиноятларга қарши кураш ва киберҳавфсизлик: Group-IB, Match Systems ва Ўзбекистон Марказий банкининг экспертлари кибертаҳдидларга қарши курашиш усуллари ва молиявий жиноятларга қарши кураш тактикасини муҳокама қилади. Шунингдек, Match Systems томонидан ўтказиладиган семинар доирасида банк ва молия сектори учун муваффақиятли амалиёт ва методолгиялар тақдим этилади.
4. Электрон тижоратни ривожлантириш: Uzum, Zood Uzbekistan, Alif Uzbekistan ва Wildberries вакиллари иштирокида электрон тижоратнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшадиган инновацион бизнес-моделлар ва технологиялар муҳокамаси.
5. Блокчейн ва криптоактивлар: Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, "Uzinfocom" ҳамда Марко Дал Лаго (Tether), Артем Клименко (Heemera), Денис Шипилов (Lockton Hub) каби экспертлар иштирокида блокчейн технологияларини тартибга солиш ва жорий этишга бағишланган панель муҳокамаси.
6. Технология ва финтехда аёллар: Women in Tech, IT-Community Uzbekistan ва UN Woman билан ҳамкорликда ташкил этилган панель технология соҳасига кўпроқ аёлларни жалб қилиш, шунингдек, инсон капиталини яратиш йўлларини муҳокама қилади.
Бундан ташқари, қуйидаги маърузачилар ҳам иштирок этади:
- Ўзбекистон Марказий банки;
- Фидан Тофиди, Озарбайжон Марказий банки молиявий технологиялар ва инновациялар бўлими раҳбари;
- Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА);
- Марко Дал Лаго, Tether компаниясининг глобал кенгайиш ва стратегик шериклик бўйича вице-президенти;
- Эралп Хатипоглу, CitiPay.io ҳаммуассиси;
- Арнолд Гзиров, CitiPay.io бизнесни ривожлантириш бўйича менежер;
- Асқар Закиров, ИЛМА крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;
- Улуғбек Таваккалов, MyBank бошқарув раиси;
- Баҳром Нўмонов, Апекс Банк бошқарув раиси;
- Аббос Жўрабоев, Микрокредитбанк бошқарув раиси маслаҳатчиси;
- Ника Курдиани, ТБC Uzbekistan бош директори;
- Анвар Исамухамедов, Paynet бош директори;
- Павел Крилов ва Светлана Островская, Group IB;
- Муна Шукурова, Alif Uzbekistan бош директори;
- Бачана Шелия, Loialte бош директори;
- Андрей Кутин, MatchSystems бош директори;
- Дилдора Таджибаева, Осиё тараққиёт банки инклюзив молия тизимини ривожлантириш дастури бўйича катта эксперт;
- Азер Акбаров, Озарбайжон Финтех Ассоциацияси (AZFINA) ижрочи директори;
- Хуршид Қодиров, Uzinfocom Европа/Жанубий-Шарқий Осиё савдо раҳбари;
- Бекзод Аҳмаджонов, OFFBOX ва киберхавфсизлик ҳамжамиятида техник директор;
- Стивен Лин, SWIFT Launch асосчиси ва бош директори;
- Даврон Пармонов, Aloqa Vanterus'да Partner;
- UZCARD;
- Роман Лаврентев, COO UZUM;
- Астана Халқаро молия маркази (AIFC);
- Артём Клименко, Heemera бош директори;
- Рама Юриндра, FinTech Syariah Indonesia;
- Давид Киквидзе, Грузия Финтех Ассоциацияси раиси ва бошқалар.
Шунингдек, форум стартаплар танлови учун майдонча бўлади, унда ёш ва шижоатли компаниялар ўз лойиҳаларини Aloqa Ventures'дан Даврон Пармонов ва SWIFT Launch'дан Стивен Лин каби экспертлар ва инвесторлардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳосига тақдим этишлари мумкин.
Бундан ташқари, форум доирасида Click, Payner, Uzum иштирокида инновацион мунозаралар бўлиб ўтади, уларнинг модератори Ториқ Қурайший бўлади. Ушбу мунозара саноат етакчилари учун инновациянинг ўз компаниялари учун аҳамиятини ва уни қандай аниқлаш, ўлчаш ва жорий этиш мумкинлигини муҳокама қилиш учун ноёб имконият бўлади.
Сана: 2024 йил 3-4 октябрь
Тадбир ўтказиладиган жой: Ёшлар ижод саройи, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон
Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://fintech-360.com/fiba2024
Банклар ва давлат муассасалари учун иштирок этиш олдиндан рўйхатдан ўтиш орқали бепул!
Тасодифий хабарлар
Халқ банкида бек-офис амалиётларини марказлаштириш муваффақиятли якунланди
Термиз давлат университети талабаси фуқаронинг банк картасидан 75 млн сўм ўзлаштиргани айтилмоқда
Бизнесни ривожлантириш банки вакиллари япониялик ҳамкорлар билан учрашди