Фото: Капиталбанк
Капиталбанк “Ҳаводек зарур” ESG лойиҳаси учун “Олтин Чинор” биринчи Миллий мукофоти совриндори бўлди. Ғолибларни тақдирлаш маросими 2024 йил 26 сентябрь куни “Ўзбекистонлик. Тошкент" IV Халқаро форуми доирасида бўлиб ўтди.
Фото: Капиталбанк
Капиталбанк ва Uzum экотизимининг “Ҳаводек зарур” қўшма лойиҳаси Прогрессив ислоҳотлар маркази ва CARE CSR консалтинг компанияси экспертлар гуруҳи томонидан Ўзбекистонда фаолият юритаётган етакчи компаниялар лойиҳалари орасидан танлаб олинди.
Жорий йил бошидан буён “Ҳаводек зарур” лойиҳаси доирасида Капиталбанк Узум миллий рақамли экотизими билан ҳамкорликда мамлакатимиз бўйлаб 30 та аҳоли пунктида ҳаво сифати сенсорларини ўрнатди, шунингдек банк ходимлари Яшил Макон лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, 35 мингдан ортиқ дарахт экишди.
“Биз жамоамиз билан биргаликда миллионлаб ўзбекистонликларга сармоя киритиш ва жамғариш, ўз бизнесларини ривожлантириш, оила молиясини бошқаришда кўмаклашиб, келажакни қурмоқдамиз, – дейди бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмоилов. — Шу билан бирга, бизнинг умумий капиталимиз бу экология, атроф-муҳит ҳолати, сув ва ҳаво сифати бўлгани учун Капиталбанк жамоаси мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлашга мунтазам ҳисса қўшиб келмоқда. Ишимизнинг ушбу йўналиши ҳам эътироф этилганидан хурсандман, чунки бу бизнинг жамоамиз учун фақат бошланишидир.
Фото: Капиталбанк
"Технологиялар мамлакатнинг миллионлаб аҳолиси манфаати учун ишлай олади ва ишлаши керак. Биз мамлакат бўйлаб улкан инфратузилмани қурдик, энг замонавий хизматларни ва миллионлаб маҳсулотларни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари аҳолиси учун қулай қилиб қўйдик, хайрия жамғармаларига ёрдам бериш ёки "Ҳаводек зарур" каби экологик ташаббуслар бўлсин. Бу инфратузилма бизнинг ижтимоий лойиҳаларимизни амалга ошириш учун асос бўлди.", - дейди Uzum операцион директори Роман Лаврентиев.
СОВРИН ҲАҚИДА
“Олтин чинор” – Uzbekistan's Club глобал платформаси журнали томонидан таъсис этилган биринчи Миллий ижтимоий масъулият мукофоти. Ғолиблар экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув лойиҳалари орқали барқарор ривожланиш тамойилларини ўз бизнес моделларига муваффақиятли интеграциялаштирган компаниялардир.
ФОРУМ ҲАҚИДА
Форум ташкилотчиси – “Uzbekistan's Club” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти. Ушбу тадбир билан глобал платформа ўзининг асосий вазифасини оммалаштиришда давом этмоқда: Ўзбекистон фуқароларини бирлаштириш ва уларнинг иқтидорли, меҳнаткаш ва интеллектуал халқ сифатидаги қиёфасини юксалтириш. Форум Ўзбекистон ҳудудида илк бор ташкил этилди. Илгари ушбу кенг кўламли тадбир Берлин, Париж ва Лондонда бўлиб ўтган.
Тасодифий хабарлар
Сўмдаги депозитларнинг ўртача тортилган фоиз ставкаси рекорд даражага етди
Аҳоли учун банклардаги омонатларнинг юқори фоиз ставкаларини ва ўзгариш динамикасини кузатиб бориш имконияти яратилди
"Ipoteka Mobile" иловасига iOS тизимида ишловчи қурилмалардан кириш вақтинча чекланмоқда