Микрокредитбанк Сингапур инвестиция компанияси билан келишувга эришди

Микрокредитбанк Сингапур инвестиция компанияси билан келишувга эришди

Фото: Микрокредитбанк

Бугун Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (AIIB)нинг IX йиллик йиғилиши доирасида "Микрокредитбанк" АТБ ва Сингапурнинг “Olam Global Agri [Treasury] Pte Ltd” инвестиция компанияси ўртасида 21 млн АҚШ долларига тенг савдони молиялаштириш келишуви имзоланди

Бу орқали Микрокредитбанк мазкур инвестиция компанияси билан келишув имзолаган биринчи банклардан бўлди.

Ушбу келишув, Ўзбекистон тадбиркорларининг кичик ва ўрта бизнесини ривожлантириш ва савдо алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, бу мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ҳамда иқтисодий муносабатларни янада кенгайтириш имкониятларини очиши айтилмоқда.

×