Банк Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан Саиджон Шамсиддинов чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.
С.Шамсиддинов. Фото: Hamkorbank
Саиджон Шамсиддинович Шамсиддинов 1986 йил Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. Маълумоти - олий, 2005 йил Тошкент молия институтини "Банк иши" йўналиши бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йил "Hamkorbank" АТБ тизимида бошлаган.
Бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинлангунга қадар С.Шамсиддинов банкнинг Кредитлаш ва андеррайтинг департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тасодифий хабарлар
I чоракда иккиламчи бозор учун ажратилган ипотека кредитлари улуши кескин ортган
Туркия МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўлиқ тўхтатди
Трастбанк "Қушбеги" банк хизматлари марказини очди
Учта ҳуддудда йирик миқдордаги кредит маблағлари талон-торож қилингани маълум қилинди
Tenge Bank юридик шахслар учун имтиёзли хизматларни таклиф қилмоқда