Tenge Bank камида 5 миллион сўм миқдорида онлайн микроқарз ёки Life микроқарзини олган мижозлар замонавий маиший техника ютиб олиш имкониятига эга бўлган акцияни ўтказмоқда. Бу акция нафақат молиявий имкониятларни яхшилаш, балки зарур совринларни ютиб олиш учун ҳам ажойиб имкониятдир.
Акцияда иштирок этиш учун қуйидагиларни бажариш зарур:
- Tenge24 иловасини юклаб олиш ва ўрнатиш;
- Тўлиқ идентификациядан ўтиш;
- 2024 йил 20 декабргача 5 миллион сўмдан ортиқ онлайн микроқарз расмийлаштириш.
Акция доирасида фойдали маиший техника бўлган музлатгичлар, телевизорлар ва кир ювиш машиналари ўйналади. Ғолибларни аниқлаш ҳар ой Tenge Bank Instagram ва Facebook расмий саҳифаларида тасодифий рақамлар генератори www.random.org орқали бўлиб ўтади. Акция қоидалари билан ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.
Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) шўба корхонаси ҳисобланади. Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири бўлиб, кенг мижозлар базаси ва мавжудлик тармоғига эга.
Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.
- E-mail: info@tengebank.uz
- Саҳифа: tengebank.uz
- Facebook: fb.com/tengebank.uz
- Instagram: @tengebankuz
- Телеграм: t.me/Tengebankuz
Тасодифий хабарлар
Қишлоқ қурилиш банк акциядорлари банк номини ўзгартириш бўйича қарор қабул қилди
Агробанкнинг аҳоли молиявий саводхонлигини оширишдаги ишлари эътироф этилди
«Агробанк» Фермерлар мактабининг афзалликлари хақида сўзлаб берди