Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

Бугун, 9 сентябрь куни Марказий банк Бошқарув йиғилиши асосий ставка бўйича қарор қабул қилди. Йиғилишда ҳозирда амалда бўлган 14 фоизлик асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди.

photo_2021-09-09_11-44-28

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка охирги марта ўтган йил 10 сентябрда пасайтирилган эди

Бугун соат 15.00да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

×