Фото: Bankers.uz
Марказий банк маълумотларига кўра, август ойида Ўзбекистон тижорат банкларининг жами кредит портфели 9 трлн сўмдан зиёдга кўпайиб, 509 трлн 676 трлн сўмга етган. Ой давомида кредит қўйилмалари давлат банкларида 6,5 трлн сўмга, бошқа банкларда эса 2,5 трлн сўмга ошган. Хусусан, бу борада Ўзсаноатқурилишбанк (+2,0 трлн сўм), Ўзмиллийбанк (+1,6 трлн сўм), Асакабанк (+842 млрд сўм), Халқ банки (+539 млрд сўм), Капиталбанк (+510 млрд сўм), Микрокредитбанк (+499 млрд сўм), Анорбанк (+477 млрд сўм) ҳамда Бизнесни ривожлантириш банки (+416 млрд сўм) етакчи бўлган.Ой давомида кредит портфели Зираат банкда 118 млрд сўмга, шунингдек Ипотека банкда 30 млрд сўмга камайганини ҳам қайд этиш мумкин.
Август ойида муаммоли кредитлар миқдори жами 710 млрд сўмга кўпайиб, уларнинг қолдиғи 21 трлн 530 млрд сўмга етган. Муаммоли кредитлар давлат банкларида 186,8 млрд сўмга камайган бўлса, бошқа банкларда 896 млрд сўмга кўпайган. Мазкур ўсишга асосан Ипотека банкда муаммоли кредитларнинг 724 млрд сўмга ортиши сабаб бўлган. Ушбу банкда NPL'нинг жами кредит портфелидаги улуши 11,4 фоизга етган.
Бошқа банклар бўйича маълумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган.
Тасодифий хабарлар
Алоқабанкнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоиз ортган
Ўзбекистон банкларининг 2023 йилги молиявий натижалари - солиштирма инфографика
Микрокредитбанк "Tashkent city" ҳудудидаги мажмуани сотувга қўйди