Фото: Ўзмиллийбанк
Тошкентда бўлиб ўтган ICTWEEK UZBEKISTAN тадбири доирасида “Ўзмиллийбанк” АЖ ва IBM компанияси ўртасида мамлакатимиз банк тизимида рақамли технологияларни ривожлантириш ва жорий этишда янги босқични очадиган ҳамкорлик Келишуви (Меморандум) имзоланди.
Келишув доирасида IBM компанияси Сунъий Интеллект технологияларини қуриш ва жорий этиш бўйича мавжуд илғор тажрибани “Ўзмиллийбанк” АЖ экспертизаси билан бирлаштиришни режалаштирмоқда.
Сунъий интеллект ва машиналар ёрдамида ўрганиш технологияларини жорий этиш орқали самарадорлиги оширилаётган бизнес вазифалар ва сервисларни таҳлил қилиш бўйича бир қатор қўшма семинарлар ўтказиш, шунингдек, банк хизматлари сифатини ошириш мақсадида замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятлари ва самарадорлигини баҳолаш бўйича синов лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Фото: Ўзмиллийбанк
Бундан ташқари, Келишувга мувофиқ, қўшма синов лойиҳасини (Minimal Viable Product (MVP) деб аталадиган прототип) амалга ошириш режалаштирилган. Унинг мақсади сунъий интеллект ва машина ёрдамида ўрганиш технологияларидан фойдаланишнинг технологик ва сифатли имкониятларини тасдиқлашдир. Ушбу келишув доирасида IBM компанияси томонидан “Ўзмиллийбанк” АЖ учун режалаштирилган вазифалар муваффақиятли амалга оширилган тақдирда, Томонлар ҳамкорликни нафақат 2024-2025-йилларда, балки узоқ муддатларда ҳам давом эттиришга келишиб олдилар.
Маълумот учун: ICTWEEK UZBEKISTAN — Ўзбекистон Республикасида 2004-йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб, халқаро тажриба алмашиш ва республиканинг АТ-соҳасидаги ютуқларни ёритиб бериш, шунингдек, АТ-бозорининг жозибадорлигини хорижий инвесторларга намойиш этиш учун мукаммал платформа ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Халқ банки филиаллари замонавий банк хизматлари марказларига айлантирилди
Агробанк Fresh филиалини ташкил қилмоқда
Халқаро Молия Корпорацияси Ўзбекистон банк тизими ва банкларни хусусийлаштириш жараёнлари тўғрисида материал чоп этди