Фотоскрин: Bu kun/Zo'rTV
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида икки нафар талаба ва бир нафар вояга етмаган бола тунгги вақтда банкоматдан жами 177 млн сўм ўғирлаган. Бу ҳақда "Bu kun" дастурида хабар берилди.
Терговда маълум, улар банкоматга ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолмаслик мақсадида юзларини футболка билан беркитиб, қўлларига қўлқоп кийиб олган. Шу тариқа улар банкоматни бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаётган вақтда Мирзаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод тумани судида кўриб чиқилган. Суд ҳукмига кўра, 2 нафар талаба йигит Жиноят Кодексининг 169- моддаси (Ўғрилик) тегишли қисмлари билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Вояга етмаган фуқарога эса шартли жазо тайинланиб, синов муддати белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон бўйлаб савдо нуқталари, автокредит бозорида етакчилик, карта маҳсулотлари ва масофавий каналларни тайёрлаш – Tenge Bank'да 2021 йил якунлари
BS/2 компанияси 14 июнь куни Тошкентда семинар ўтказмоқда
2022 йилнинг ўн ойида 58,7 минг нафар фуқарога 11,5 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилган