Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этилади

09.09.2021 06:27

979

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съездида ҳудудларда саноат ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этилишини маълум қилди.

Фото: Президент матбуот котиби

Бугун Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясининг асосий йўналишлари бўйича маъруза қилмоқда.

Президент ўз нутқи давомида банк тизими бўйича ҳам кўзда тутилаётган айрим режалар ҳақида сўзлади. Хусусан, ҳудудларда саноат ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этилади.

Шу билан бирга, банк тизимини трансформация қилиш орқали хусусий банкларнинг улуши жами банк активларининг 60 фоизига етказилиши ҳақида айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади, деган Президент Шавкат Мирзиёев.

Теглар:

#ўзбекистон

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган