Халқ банкидан таълим кредитини онлайн расмийлаштириш мумкин

16.09.2024 13:26

610

Республикадаги барча олий ва профессионал таълим ташкилотларида, шу жумладан, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган барча курс талабалари қатнашиши мумкин.

Фото: Халқ банки

Халқ банкида биринчи марта имтиёзли таълим кредитини уйдан чиқмасдан онлайн расмийлаштириш имконияти ишга тушди.

Кредитни кимлар расмийлаштириши мумкин?

Республикадаги барча олий ва профессионал таълим ташкилотларида (давлат, хусусий, хорижий), шу жумладан, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган барча курс талабалари.

Кредит шартлари:

йиллик фоизи:

  • талаба хотин-қизлар учун - 0%
  • талаба йигитлар учун - 13,5%
  • имтиёзли давр: ўқиш даври + 6 ой
  • кредит муддати: ўқиш даври + 7,5 йил*

* Асосий қарз расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини "хазна" орқали расмийлаштириш учун дастлаб "Talim-krediti.mf.uz"да Халқ банкини танлаш керак.


Теглар:

#Халқ_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган