UZCARD FORUM 2023 қандай ўтганди?

UZCARD FORUM 2023 қандай ўтганди?

Фото: UZCARD

24 октябрь куни иккинчи UZCARD FORUM бўлиб ўтади. Bankers.uz мазкур тадбир ҳақида кўпроқ тасаввур ҳосил қилиш мақсадида 2023 йилда бўлиб ўтган форум воқеаларини бир жойга тўплади.

Биринчи UZCARD FORUM 2023 йилнинг 26 отябрь куни "InterContinental Tashkent" меҳмонхонасида ўтказилганди. Форум Ўзбекистондаги йилнинг энг муҳим молиявий технология тадбирларидан бири бўлиб, у Ўзбекистон, яқин ва узоқ хорижий мамлакатларнинг банк ва молиявий технология соҳаларининг етакчи вакилларини ягона ишбилармонлик майдонида бирлаштирганди.

Фото: UZCARD

UZCARD FORUM доирасида процессинг маркази иши, ахборот хавфсизлиги, тўлов тизимлари, HR ва маркетинг бўйича долзарб мавзуларда бир қатор профессионал семинар ва тренинглар тайёрлаган топ-бизнес маърузачиларни бирлаштирадиган ўқув сессиялари ташкил қилинганди.

Фото: UZCARD

UZCARD FORUM муҳокамаларининг асосий мавзулари Ўзбекистон банк соҳаси учун глобал трендлар, тенденциялар ва муаммолар, Big Data билан ишлаш, банкларнинг рақамли трансформацияси мавзусида тренингдар бўлиб ўтганди.

Форум доирасида чиқиш қилган спикерлар ва уларнинг тақдимот мавзулари қуйида келтирилган:

  1. Максим Лазирин — молиявий ташкилотлар инновацион маслаҳат амалиёти раҳбари, Стратегия& Евросиё минтақаси. Тренинг мавзуси: "Рақамлаштиришнинг тўлов соҳасига таъсири. Янги тўлов технологиялар ва хизматлар".
  2. Владимир Урбанский — Альфа Банк учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқувчи Альфа лабораториясининг асосчиси. Мавзу: “Альфа лабораторияси мисолида рақамли трансформация”.
  3. Григорий Финкелштейн — Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг “Корхонани қайта қуриш, реинжиниринг тизими” фанидан МБА дастури ўқитувчиси. Мавзу: "Технологик ишланмалар, иқтисодий ўзгаришлар, глобаллашув ва автоматлаштиришнинг бизнес ва ходимларга таъсири".
  4. Павел Бабурин — "Дататех" МЧЖ ва "Иннотех" нинг стратегик лойиҳалари директори. Мавзуси: "Сеҳрли таёқча: банкларга нима учун Big Data керак? Катта маълумотларнинг иловалари ва имкониятлари".
  5. Жанаргул Изимова — PwC нинг Евроосиёдаги филиали Strategy& да молия институтларини рақамли трансформация қилиш амалиётига раҳбарлик қилади. Мавзуси: “Классик банкдан замонавий банкка ўтиш”.
  6. Иля Арҳипов — McKinsey компаниясининг Бокудаги ҳамкори бўлиб, у Лондондаги бўлимдан кўчиб ўтган, аввал Москва ва Европа филиалларида ишлаган. INSEAD MBA даражасига ва иқтисод магистри даражасига эга. Мавзуси жаҳон трендлари, тенденциялари ва Ўзбекистон банк сектори муаммоларига бағишланган.

Форумнинг асосий воқеаси банк раислари қатнашган давра суҳбати бўлганди. Ушбу тадбир доирасида банк раҳбарлари Ўзбекистондаги банк муассасалари дуч келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилишган эди.

Фото: UZCARD

Тадбир давомида UZCARD ва ҳамкор компаниялар бир қатор баёнотлар билан чиқишди. Хусусан, "UZCARD: кеча ва бугун" мавзусида компания бош директори Олимжон Зокиров маъруза қилганди. Шунингдек, компания бош директорининг ўринбосари Георгий Леготин "UZCARD эртага - ривожланишнинг янги босқичи" маърузасида янги тўлов хизматлари ва технологиялари, оператсион механизмларни модернизатсия қилиш ҳақида гапириб берганди.

Форум доирасида ташкил этилган махсус UZCARD AWARD 2023да турли номинациялар бўйича ҳамкорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтганди.

Фото: UZCARD

Унда “Рақамли тўловларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” номинациясида қуйидаги банклар мукофотга эга бўлгандилар:

  • Марказий банк;
  • Hamkorbank;
  • ANORBANK;
  • Алоқабанк;
  • MKBANK.

“Энг технологик ва тезкор банк” номинацияси бўйича эса қуйидаги банклар тақдирланганди:

  • Капиталбанк;
  • Ипак йўли банк;
  • Universalbank;
  • Asia Alliance Bank;
  • Orient Finance Bank;
  • InFinBank.

“Финтех секторини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” номинацияси бўйича қуйидаги компаниялар тақдирланганди:

  • Click;
  • Payme;
  • Plum Tech;
  • UzRTSB (UZEX);
  • Soliq Servis;
  • Alif Tech;
  • Uzum.
Теглар:
×