Фото: aiib
2024 йил 25-26 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг Марказий Осиёдаги биринчи йиллик йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу долзарб тадбирнинг мавзуси сифатида "барча учун барқарор инфратузилмани яратиш" танланган.
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши барқарор ташаббусларни яратиш ва келажак инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлар, бизнес ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик учун муҳим платформа ҳисобланади.
Тадбирда онлайн ва офлайн иштирок этиш учун ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Маълумот учун: Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кўп томонлама ривожланиш институти ҳисобланади. Мазкур ташкилот 2014 йил 24 октябрда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи Пекинда жойлашган. Унинг мақсади Осиё-Тинч океани минтақасида молиявий ҳамкорликни рағбатлантириш, Осиёда йўллар ва аэропортлар қуришдан тортиб, алоқа антенналари ва арзон уй-жойлар қиришгача бўлган инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришдир. Ҳозирги кунда 80 дан ортиқ давлат ОИИБга аъзодир.
Аввалроқ, банкнинг Ўзбекистонда 2,58 млрд долларлик 12 та лойиҳани молиялаштириши ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини бузган 16 та банкка жарима солинган
Доллар курси барқарорлашмоқда, маблағларни миллий валютада жамғариш вақти келди – InfinBANK эксперти
Навоийда банк ходимини урган фуқаро 15 суткага қамалди