Фотоскрин: Youtube / Bankers.uz
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Тошкентдаги “InterContinental Trilliant” меҳмонхонасида Ўзбекистонда йилнинг асосий финтех-тадбирларидан бири бўлган иккинчи UZCARD FORUM бўлиб ўтади. Бу ҳақда компания ижрочи директори Олимжон Зокиров Bankers.uz билан бўлган подкастда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, жорий йилги форум "Open Banking – молиявий хизматларнинг келажаги" мавзусига бағишланади. Тадбир мамлакатнинг барча банк ва финтех соҳаларидаги етакчи компанияларини битта бизнес платформада бирлаштиришни кўзда тутган. Форумда банклар, тўлов тизимлари ва ташкилотларнинг 500 дан ортиқ вакиллари қатнашиб, танишишади, тажриба ва ғоялари билан ўртоқлашади ҳамда финтех келажаги, долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш усуллари ҳақида фикр алмашишади.
UZCARD FORUMнинг расмий қисмида финтех соҳаси мутахассисларининг Open Banking ривожланиши бўйича давра суҳбатлари ва панель муҳокамалари ўрин олади. Шунингдек, иштирокчилар UZCARDнинг янги лойиҳалари тақдимотлари ва халқаро мутахассисларнинг чиқишларига гувоҳ бўлишади.
Форум доирасида таълим сессиялари ва тренинглар ҳам бўлиб ўтади.Бу молиявий технологиялар ва инновацион технологиялар соҳасида профессионал дунёқарашни кенгайтириш ва малака ошириш учун ажойиб платформадир. Бундан ташқари, форумда иштирокчилар UZCARD AWARDS мукофоти билан тақдирланадилар.
Тадбирнинг батафсил дастури яқин орада эълон қилинади. Bankers.uz мазкур форум бўйича янгиликларни улашиб боради.
Тасодифий хабарлар
Агробанкда Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди
Россия Марказий банки асосий ставкани 21 фоизга ошириш тўғрисида қарор қабул қилди
"Ravnaq bank" тўғрисида Сенатнинг ялпи мажлисида айтилган маълумотлар нотўғри бўлиб чиқди