Фото: Асакабанк
Жорий йилнинг 30 август куни "Асакабанк" АЖ ҳамда "BI Group" қурилиш компанияси ўртасида янги "Бизнинг ипотека" номли кредит маҳсулотини жорий қилиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди. Мазкур кредит ёрдамида "BI Group" компаниясидан қулай шартларда уй-жой сотиб олиш имконияти яратилади.
Фото: Асакабанк
"Бизнинг Ипотека" кредити шартлари қуйидагича:
- фоиз ставкаси – 22,5% гача;
- дастлабки бошланғич тўлов – 25% дан бошлаб;
- муддати – 1 йилдан 10 йилгача;
- расмий даромадсиз ҳам кредит расмийлаштириш мумкин;
- қурилиш босқичида қўшимча гаров талаб қилинмайди.
Батафсил маълумотни Асакабанкнинг 1152 қисқа рақамидан олиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Қишлоқ қурилиш банк таъсисчилигидаги суғурта компанияси сотилди
Бизнесни ривожлантириш банки навбатдаги матбуот анжумани ўтказди
Fitch Ratings Капиталбанкка "B" даражада рейтинг берди