Фото: Ўзмиллийбанк
“Ўзмиллийбанк” АЖнинг коррупцияга қарши менежмент тизимини ISО 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлигини сертификатлаштириш аудиторлик текшируви жорий йил 23 августда муваффақиятли якунланди. Шу муносабат билан “Ўзмиллийбанк” АЖ Бош офиси биносида ISО 37001:2016 Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимининг мувофиқлик сертификатини тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Фото: Ўзмиллийбанк
Тадбирда “Ўзмиллийбанк” АЖ Бошқаруви аъзолари, “CERT INTERNATIONAL” МЧЖ бош аудитори Риад Ибрагимов ва Банкнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди. Маърузачилар томонидан “Ўзмиллийбанк” АЖда халқаро стандартлар асосида фаолият юритувчи коррупцияга қарши курашиш тизими жорий этилганлиги эътироф этилиб, бу борадаги ишлар изчил такомиллаштирилаётганлиги таъкидланди. 2021-2024 йиллар давомида, экспертлар билан ҳамкорликда Банкнинг коррупцияга қарши бошқарув тизимини ISО 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлаштириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тадбиқ этилди.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қарорларига асосан 2022-2024 йилларда “Ўзмиллийбанк” АЖда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилди.
Бундан ташқари коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган таҳдид ва хавф-хатарлар баҳоланиб, уларни камайтириш чоралари белгиланди. Барча банк ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди, ҳар бир курс якунлари бўйича тест синовлари ўтказилмоқда.
Фото: Ўзмиллийбанк
Ушбу сертификатга эришиш “Ўзмиллийбанк” АЖ учун шаффофликни ошириш ва ахлоқий хулқ-атвор ва масъулиятнинг юқори стандартларига содиқлигини намойиш этишда муҳим қадамдир. Сертификатлаш нафақат халқаро стандартларга мувофиқлигини, балки Банкда коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларини белгилайди, бу унинг ҳалоллик ва масъулият тамойилларини қўллаб-қувватлашдаги ролини оширади. Энг асосийси, ISО 37001:2016 сертификати Банкнинг фаолияти Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимининг халқаро стандартларга мувофиқлигини кўрсатиб барча даражалардаги бошқарув аппаратига шаффофлик ва очиқликни ошириш ва таъминлаш юзасидан катта масъулият юклайди.
Тадбир сўнгида Банкда коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимини янада такомиллаштириш келажак мақсад сифатида белгиланганлиги алоҳида таъкидланди.
Тасодифий хабарлар
Июлда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 млрд долларга кўпайди
Самарқандда "Микрокредитбанк" раҳбари пора билан қўлга олинди
Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди: айрим банклар SWIFT тизимидан узилади