Фото: Ипотека банк
Сандро Ртвеладзе Ипотека-банк бошқарув раиси лавозимига расман тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди. Хабарда Сандро Ртвеладзенинг янги бошқарув раиси сифатида тайинланиши банк тарихида инновациялар ва ўсишга йўналтирилган янги бўлимни очиб бериши айтилган.
Сандро Ртвеладзе банк ва финтех соҳасида 15 йилдан ортиқ халқаро тажрибага эга бўлиб, у рақамли трансформация ва корпоратив маданиятни ривожлантиришга маъсул бўлади. С.Ртвеладзе Грузия техника университетини тамомлаган, шунингдек, Оксфорд университетининг иқтисод ва молия бўйича магистранти бўлган ҳамда Бремендаги Жейкобс университетининг "Гуманитар фанлар, иқтисод, сиёсатшунослик, журналистика ва социология" йўналиши бўйича дипломига эга. У турли мамлакатларда UBS, Liberty Bank ва Bayport Financial Services каби компанияларда юқори лавозимларда ишлаган. 2020 йилда Ўзбекистондаги TBC Bank'нинг Кузатув кенгашини бошқарган.
С.Ртвеладзе 2022 йилдан 2023 йилгача OTP Bank'нинг Россиядаги шўъба банкида бошқарув раиси ўринбосари, 2023 йилдан эса бошқарув раисининг Технология, трансформация ва стратегиялар бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётганди.
"Ипотека-банкда Сандро мижозларга янада сифатли хизматлар кўрсатиш учун рақамли имкониятларни яхшилаш ва амалиётларни оптималлаштириш йўналишларига раҳбарлик қилади. Банк ўз хизматларини янада самарали ва осон киришимли қилишга интилади, шунингдек, мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш учун инновацион маҳсулотлар ва хизматларни жорий қилишни режалаштирмоқда", - дейилади банк хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bankers.uz ўз манбаларига таяниб, Ипотека банк бошқаруви раиси лавозимига Сандро Ртвеладзе тайинлангани ҳақида хабар берганди.
Тасодифий хабарлар
S&P Ўзбекистон банк секторининг юқори даражада рентабеллигини прогноз қилмоқда
Тенгебанк ёш мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда
Ўзбекистон банк тизимида фаолият олиб бораётган ТОП аёллар