Фото: БРБ
АОКАда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида брифинг ўтказилди. Унда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов жамоатчиликка ахборот берди.
Брифингда Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ишга туширилган “Бизнес портал”га келиб тушган аризалар ҳолати ҳам маълум қилинди. Хусусан, 2024 йил 29 август ҳолатига “Бизнес портал”га юборилган аризалардан 79 158 та ташаббускорлар скоринг босқичида ижобий баҳоланди. Шу кунга қадар ҳоким ёрдамчилари томонидан 73 120 та лойиҳаларга ижобий тавсия берилган. Ҳозирда ҳоким ёрдамчилари томонидан ўрганиш жараёнидаги лойиҳалар сони 1986 тани ташкил қилади. Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи томонидан 63 089 та лойиҳага ўқув жараёнига рухсат берилган бўлиб, ҳозирда 4231 та лойиҳа ташаббускорлари ўқув жараёнида иштирок этмоқда.
Брифингда хабар берилишича, 58 858 та ташаббускор томонидан имтиҳон топширилган бўлиб, улардан 55 453 таси сертификатни қўлга киритишган. Айни пайтга қадар барча тижорат банклари томонидан 42 211 та лойиҳага кредит ажратиш ишлари тўлиқ якунига етказилди. Уларни амалга ошириш учун лойиҳанинг умумий қиймати 4 трлн 127 млрд сўмлик кредит шартномалари имзоланган. Ажратилган кредит ҳажми эса 4 трлн 26 млрд сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, “Бизнесни ривожлантириш банки” “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк сифатида белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Асакабанкка бошқарув раиси тайинланди
Капиталбанк Кузатув кенгашининг собиқ аъзоси бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди
Туронбанк ҳудудлардаги ходимлар учун корпоратив тренинглар ташкил қилишни бошлади