Бундан роппа-роса 30 йил аввал — 1991 йил 7 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-244-сонли фармонига асосан, халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида мустақил сиёсатни рўёбга чиқариш, ташқи иқтисодий фаолиятга хизмат кўрсатишни таъминлаш ва унинг самарадорлигини ошириш, республиканинг валюта маблағларини жамлаш ва улардан аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ташкил этилганди.
Фото: Ўзмиллийбанк Бош офиси биноси
Кейинчалик, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4540-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” унитар корхонасини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан "Ўзмиллийбанк" акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди.
Молия вазирлиги (41,5 %) ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (58,5 %) давлат номидан "Ўзмиллийбанк" АЖнинг таъсисчилари ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Ўтган ҳафтада Капиталбанкнинг 650 млрд. сўмлик акциялари биржада сотилди
Беҳзод Ҳамраев: Ҳам инфляция ошиши, ҳам иқтисодиёт ўсиши параллел давом этса бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди
2023 йилда Ўзсаноатқурилишбанк капиталига 125 миллион доллар, Асакабанкка 100 миллион доллар маблағ жалб қилинади
Совуқ ҳаво шароитида ташқарида ўрнатилган банкоматлардан фойдаланмаслик тавсия этилмоқда
Марказий банк асосий ставкани ошириш сабабларини маълум қилди