Халқ банки ўзини ўзи банд қилган шахслар, кичик тадбиркорлик субъектлари ва оилавий тадбиркорлик дастурларидан фойдаланиб, бизнесини йўлга қўйган шахсларга “Молиявий оммабоп” кредитини таклиф қилади.
Кредит айланма маблағларни тўлдириш ва асосий восита сотиб олиш учун ажратилади.
Шартлари:
- Миқдори: 50 млн. сўмгача (мижоз хоҳишига кўра нақд пулда ҳам ажратилади)
- Фоизи: 25%*
- Муддати: 36 ойгача
- Имтиёзли давр: 6 ойгача
- Норасмий тушумлар ҳам ҳисобга олинади
Аёл тадбиркорлар учун: 24%