Тенге банк ва Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

06.09.2021 14:00

1 190

Меморандум доирасида икки томон ахборот ва маданий алоқаларни ривожлантиришга, шунингдек, таълим ва тадқиқот соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Фото: Тенге банк

Жорий йил 6 сентябр куни Тенге банк ҳамда Тошкентдаги Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институти (MDIS in Tashkent) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум доирасида икки томон ахборот ва маданий алоқаларни ривожлантиришга, шунингдек, таълим ва тадқиқот соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Бу ҳақида банкнинг расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Бу ҳамкорлик қуйидагиларни англатади:

  • қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш, шу жумладан юқори малакали илмий ва педагогик кадрларни тайёрлаш;
  • ҳар икки томоннинг профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимлари томонидан маърузалар, мастер-класслар ташкил этиш;
  • бозор пешқадамларини жалб қилган ҳолда қўшма семинарлар, конференциялар, давра суҳбатларини ўтказиш.

Бундан ташқари, Тенге Банк ва MDIS, битирувчиларнинг иш мартабалари бўйича биргаликда ишлашни режалаштириб, уларга Тенге Банкда амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш имкониятларини таклиф этадилар.

Теглар:

#сингапур

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган