Фото: Халқ банки
Тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш жамият иқтисодий ривожланишини рағбатлантиришда муҳим ўрин тутади. Уларнинг бизнесга янги ғоя, инновация ва ёндашувларни олиб кириши бозорда хилма-хиллик ва рақобатбардошлик муҳити ошишига кўмаклашади.
24-май куни Халқ банкида ҳамкор тижорат банклар билан биргаликда “Аёллар тадбикорлигини қўллаб-қувватлаш” мавзусида тадбиркор аёллар билан учрашув бўлиб ўтади. Унда:
- Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини кенгайтириш бўйича семинар-тренинглар
- Хотин-қизларга яратилган имконият ва мавжуд кредитлар, банк маҳсулотлари тўғрисида тақдимотлар
- Ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор аёлларнинг билим ва тажрибалари билан танишиш режалаштирилган.
Тадбирда Оффиcе Маркет, Декос, МФактор каби муваффақиятли лойиҳалар асосчиси, таниқли тадбиркор, бизнес-тренер Ҳасан Мамасаидов меҳмон сифатида иштирок этиб, бизнесдаги узоқ йиллик тажрибалари билан бўлишади.
Иштирок этиш истагини билдирган тадбиркор хотин-қизлар (94)617-82-08 рақами орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Тасодифий хабарлар
АОКА давлат ташкилотлари ва идоралари ахборот хизмати раҳбарларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди
Қувасой ва Учқўрғонда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди
Тошкентда фирибгарлик йўли билан картадан 110 млн сўмни ўғирлаган шахс ушланди, у 8 йилгача қамалиши мумкин