Асакабанк бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

Асакабанк бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

Фото: Асакабанк

2023 йил июнь ойидан бери "Асакабанк" АЖ Бошқарувчи директори (Чакана бизнес бўйича) лавозимида ишлаб келаётган Бекзод Олимжонович Тангматов мазкур банк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Бекзод Тангматов 1986 йил Қашқадарё вилояти, Китоб туманида туғилган. 2008 йилда Тошкент Молия институтининг "Банк иши" йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида 2008-2016 йиллар оралиғида Ўзмиллийбанкда турли лавозимларда, 2016-2017 йиллар Туронбанк бош офисида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2019 йил март ойидан Асакабанк Бош офиси ижро аппарати бошлиғи, 2019 йилдан 2023 йилгача Асакабанк Чакана бизнес департаменти директори ва 2023 йил июнь ойидан ҳозирга қадар Асакабанк Бошқарувчи директори (Чакана бизнес бўйича) сифатида ишлаган.

×