"Ягона умумреспублика процессинг маркази" АЖ (UZCARD тўлов тизими) UZCARD KIDS молия блогини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, олти ва ундан катта бўлган ёшдаги болалар учун стол ўйинлари ишлаб чиқарилган. Болалар ва уларнинг ота-оналари молиявий режалаштириш, шахсий маблағларни бошқариш ва инвестициялар асосларини кўнгилочар тарзда ўрганишлари мумкин бўлади. Қаҳрамонлар билан бирга обуначилар пул нима эканлигини, уни қандай ишлаб топиш, жамғариш ва сарфлаш мумкинлигини билиб олиши таъкидланди. Ҳозирда ўйинлар рус тилида тайёрланган бўлиб, яқин келажакда ўзбек тилидаги версиясини ҳам ишлаб чиқиш режалаштирилган.
"Ушбу лойиҳа UZCARD'нинг барқарор ва иқтисодий саводли жамиятни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси бўлиб, унда ҳар бир бола фаровон ҳаёт учун зарур бўлган билимларга эга бўлади", - дейилади компания хабарида.
Қуйида UZCARD KIDS лойиҳасининг ижтимоий тармоқларига ҳаволалар келтирилган:
Тасодифий хабарлар
Сирдарё вилоятида 16,6 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари мақсадсиз йўналтирилгани аниқланди
Асакабанк 9 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда
Ўзсаноатқурилишбанк тизимида “Kaizen teams” лойиҳаси иш бошлади