Қўқон шаҳри банклари тарихи
Фото: Eduard Vilde
Bankers.uz Ўзбекистон банк тизими тарихига оид туркум материаллар чиқаришда давом этади. Мазкур материаллар мамлакатимизда ушбу йўналишда тадқиқот қилиш баробарида ўрганилган тарихий фактлар ва мустақил изланиш натижалари асосида ёзилган мақолалар асосида тайёрланади.
Навбатдаги материалда Қўқон шаҳрида дастлаб фаолият олиб борган банклар, уларнинг мижозлари, фаолияти ва кўрсаткичлари ҳақида сўз боради.
Қўқон шаҳри банклари тарихи
Қўқон шаҳри XX аср бошида Фарғона водийсининг тижорат ҳаёти маркази ҳисобланган. 1913 йилда Қўқонда 120 мингдан ортиқ киши истиқомат қилган. Қўқонда йирик бозорлар ва Савдо биржаси (1906 йилда ташкил этилган) мавжуд эди. Шарқий Туркистон ва Бухорога борадиган савдо йўли Қўқон орқали ўтган. 1876 йилдан сўнг, Қўқон Туркистонда тижорат ҳаёти марказига айланди.
Қўқонда Чор Россиясининг йирик банклари филиаллари фаолият кўрсатган. Улар орасида қуйидагилар бор эди:
- Рус-Осиё банки
- Давлат банки
- Волга-Кама банки
- Россия ташқи савдо банки
- Сибир Савдо банки
- Бирлашган банк
- Москва Учёт банки
Банклар асосан мануфактура моллари ва пахта хомашёси экспортига кредит беришган.
Москва Учёт банки. Фото: Eduard Vilde
Кредит фоиз ставкалари (1909 йил)
- Давлат банки — 5.5–9.5%
- Бирлашган банк — 8–10%
- Рус-Осиё банки — 9.5–10%
- Москва Учёт банки — 7.5–12%
- Ташқи савдо банки — 8–9.5%
- Волга-Кама банки — 7–9.5%
Давлат банкининг Қўқон филиали
Давлат банкининг Қўқон филиали 1893 йилда ташкил этилган. Иш фаолиятининг дастлабки босқичида банк асосан пахта экспорт қилувчи йирик фирмаларни молиялаштирарди.
1905 йил: Филиалда 2.7 миллион рубли кредит берилган.
- Кредитлар миқдори: 2–5 минг рубл (ҳозирги қиймати 40–100 минг АҚШ доллари)
- Мижозлар сони: 335 киши
- Ҳудудлар кесимида:
- Қўқон — 175 киши
- Наманган — 84 киши
- Хўжанд — 30 киши
- Андижон — 28 киши
- Ўратепа — 18 киши
Кредитлар асосан Бухоро яҳудийларига берилган (91 киши), бу барча кредитларнинг ярмини ташкил этган.
Фото: Eduard Vilde
Рус-Осиё банкининг Қўқон филиали
Рус-Осиё банкининг Қўқон филиали 1901 йилда фаолиятини бошлади. Асосий мижозлари:
- Пахта фирмалари
- Ипак қурти савдогарлари
- Дон импортёрлари
- Мануфактура савдогарлари
Филиал қийинчиликларга қарамай, ўз фаолиятини давом эттирди.
Рус-Осиё банкининг Қўқон филиали. Фото: Eduard Vilde
Волга-Кама банкининг Қўқон филиали
Волга-Кама банкининг Қўқон филиали 1908 йилда ташкил этилган. Банкнинг асосий мижозлари пахта экспорти билан шуғулланувчи йирик фирмалар эди.
1914 йил: Ака-ука Вадяевлар банкдан 2 миллион рубль кредит олган.
Волга-Кама банкининг Қўқон филиали. Фото: Eduard Vilde
Хулоса
Қўқондаги банклар минтақада тижорат ва пахта экспортига катта ҳисса қўшган. Ҳозирда Қўқон шаҳридаги тарихий бинолардан бири — Агробанк филиали сифатида фаолият юритмоқда.
Рус-Осиё банкининг ҳозирги кўриниши. Фото: Bankers.uz
Муаллиф: тарих фанлари номзоди, мустақил политолог Бахтиёр Алимджанов.