Халқ банкида USAID MST лойиҳаси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

23.01.2024 09:41

150

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Бугун Халқ банки бош офисида USAID MST лойиҳаси делегацияси ҳамда “Шарқ аёли” халқаро жамоат фонди раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Бугун Халқ банки бош офисида USAID MST лойиҳаси делегацияси ҳамда “Шарқ аёли” халқаро жамоат фонди раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Халқ банки тизимида аёллар тадбиркорлиги, уларнинг бизнесдаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ижобий ишлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда томонлар келгусида хотин-қизларнинг тадбиркорлик йўналишидаги билимларини ошириш бўйича ўқув-семинарларини ташкил этиш, микромолиялаш орқали аёллар тадбиркорлигига кўмаклашиш, ижтимоий фаоллигини оширишда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Маълумот учун, Ўзбекистонда Palladium Group томонидан амалга оширилаётган USAID MST лойиҳаси бизнес ва бизнес учун қулай муҳитни мустаҳкамлаш орқали барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.

Теглар:

#Халқ_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган