Халқ банки бошқаруви аъзолари Зангиота тумани ёшлари билан учрашди

26.04.2024 09:13

169

Timer  png5 дақиқада ўқилади
24-апрель куни банк бошқаруви вакиллари Халқ банкига бириктирилган Зангиота туманининг 7 та маҳалласида бўлиб, ёшлар билан учрашди.

Фото: Халқ банки

Халқ банки бошқаруви аъзолари билан учрашув —Зангиота ёшларининг қандай муаммолари боp?

;24-апрель куни банк бошқаруви вакиллари Халқ банкига бириктирилган Зангиота туманининг 7 та маҳалласида бўлиб, ёшлар билан учрашди. ;

Маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ташкил этилган учрашувда IT, SMM сингари йўналишларда ўқиётган ва техник таъминот сўраб мурожаат қилган аксарият ёшларнинг масаласи жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиганларига босқичма-босқич ечим топиш учун чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбиркорлик қилиш ва фаолиятини кенгайтириш истагини билдирган йигит-қизларга имтиёзли кредит олиш тартиби ҳақида маълумот берилди. ; ;

Қандолатчилик бўйича оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида печ сотиб олиш учун Халқ банкидан 25 млн. сўмлик имтиёзли кредит расмийлаштирган аҳлободлик ёш тадбиркор Музаффар Ориповнинг фаолияти йиғилганларга намуна қилиб кўрсатилди.

Теглар:

#Халқ_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган