"Бизнесни ривожлантириш банки: IT-лойиҳалар ва рақамли хизматлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

 "Бизнесни ривожлантириш банки: IT-лойиҳалар ва рақамли хизматлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Фото: БРБ

2024 йил 27 август куни АОКАда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ: IT-лойиҳалар ва рақамли хизматлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк бошқаруви раҳбарияти ва банкнинг тегишли таркибий тузилмалари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: БРБ

Тадбирда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг стратегик IT-лойиҳалари ва рақамли бизнес соҳасида кўрсатилаётган хизматлар ҳақида жамоатчиликка батафсил ахборот берилди. Таъкидландики, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ яқин келажакда ўз олдига мамлакатдаги энг илғор замонавий инновацион банк бўлишни мақсад қилган. Банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган Стратегиясида белгиланган 250 та ташаббуснинг қарийб 72 таси бевосита IT-лойиҳалар ва рақамлаштиришга доир ташаббуслар ҳисобланади. Бу йўналишдаги 28 та ташаббус шу йилнинг ўзида амалга оширилиши режалаштирилган.

Фото: БРБ

Ҳозирда банкда IT-лойиҳалари ва рақамли бизнес соҳасидаги тўрт йўналишда зарурий ишлар олиб борилаётгани таъкидланди:

  1. Бизнес учун драйвер агент бўлиши;
  2. Банк бизнес жараёнларини рақамлаштириш;
  3. Технологик рақобатбардошликни ошириш;
  4. Банк мижозлари ва ходимларини IT соҳасида малакасини ошириш.

“Менинг бизнесим” электрон платформаси ишга туширилди, унда 45 та касб-ҳунар йўналишда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар “маркетплейс” орқали ўз хизматларини кўрсатиш бўйича буюртмалар қабул қилишмоқда. Бир ой давомида 2000 дан ортиқ фуқаролар рўйхатдан ўтди. “Сбертех” мисолида банкнинг “BRB-Tech” IT-маркази ташкил этилди. “Biznes-portal.uz” платформаси ташкил этилиб, тадбиркорларга онлайн ўқиш, сертификат бериш, консалтинг хизматлар кўрсатиш ва кредит ажратиш имкониятлари яратилди. Жорий йилда операцион бизнес модели тизимли йўлга қўйилди. Халқаро стандартларга мос кредит конвейери – андеррайтинг, скоринг тизимлари яратилди. Мижозларга хизмат кўрсатишнинг янги замонавий сифат стандартлари жорий қилинди. “CRM-ягона ойна” ишга туширилди.

Фото: БРБ

Натижада, банк даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга ошди. Янги брендга асосан банкнинг сайти янгидан яратилди ва сотув каналига айлантирилди. Сайтга ташрифлар йил бошига нисбатан 223 фоизга ошиб, ойига 70 мингтага етган ва бу кўрсаткич ойига 22 фоизга кўпаймоқда. Мобил илова хизмат сифатини яхшиланди. Йил бошига нисбатан мижозлар сони 102 мингтага ортиб, ҳозирда 322 мингдан ортиқ жисмоний шахслар мобил илова актив фойдаланувчилари ҳисобланади. Тадбирда журналистларга IT лойиҳалар йўналишида жорий йилнинг якунига қадар белгиланган режалар ва прогноз кўрсаткичлар бўйича ҳам батафсил маълумот берилди.

Теглар:
×