Президент бир неча банк соҳаси вакилларини мукофотлади

Президент бир неча банк соҳаси вакилларини мукофотлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Хусусан, мукофотланганлар орасида банк соҳаси вакиллари ҳам қайд этилган.

Агробанк бошқарув раиси Рустам Маматкулов

Жумладан, Бизнесни ривожлантириш банки бошқарув раиси Сахи Аннакличев ҳамда Агробанк бошқарув раиси Рустам Маматкулов "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Бизнесни ривожлантириш банки бошқарув раиси Сахи Аннакличев

Шунингдек, Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев "Содиқ хизматлари учун" медали билан, Марказий банки раисининг яна бир ўринбосари Аброрхўжа Турдиалиев "Шуҳрат" медали билан мукофотланди.

Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев

Марказий банки раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдиалиев

Бундан ташқари, Ўзсаноатқурилишбанкнинг Юнусобод филиали бошқарувчиси Санжарбек Юсупов ҳам "Шуҳрат" медалига лойиқ кўрилган.

Ўзсаноатқурилишбанк Юнусобод филиали бошқарувчиси Санжарбек Юсупов

Теглар:
×