Фото: Агробанк
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан жорий йил 24-25 август кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Маҳалла обод – юрт обод” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Фото: Агробанк
Мазкур оммавий тадбир доирасида маҳаллалар, аҳоли яшаш хонадонлари, кўп қаватли уй атрофлари, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, кўча ва болалар майдончалари, бино ва иншоатларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги ўтказилаётган ҳашарда "Агробанк" акциядорлик тижорат банкининг Бош офиси, банкнинг ҳудудий бошқармалари ва филиаллари ходимлари фаол иштирок этмоқда.
Фото: Агробанк
Ҳашарда банк жамоаси банк бинолари жойлашган ҳудуд атрофида тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда.
Фото: Агробанк
Шунингдек тадбир доирасида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар, кекса отахон ва онахонлар холидан хабар олинди.
Фото: Агробанк
Тасодифий хабарлар
Фарход Маҳмудов OSON тўлов тизими янги босқичга ўтганини маълум қилди
Самарқандда "Микрокредитбанк" раҳбари пора билан қўлга олинди
Истеъмол кредити Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товар ва хизматлар учун ҳам берилиши мумкин