Фото: БРБ
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб эълон қилган “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди.
Фото: БРБ
Маҳаллаларда амалга оширилаётган бизнес лойиҳаларни аниқлаш ва молиялаштириш, бизнес лойиҳалар ташаббускорларини рағбатлантириш мақсадида ўтказилган мазкур кўрик-танловда тадбиркорлар фаол иштирок этдилар. Хусусан, танловга республика бўйича 1189 та онлайн ариза келиб тушди.
Фото: БРБ
Лойиҳалар ташаббускорлари www.biznes-portal.uz электрон платформаси орқали ариза юбориб, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури иштирокчисига айланган бўлиши танловнинг асосий шарти сифатида белгиланди. Танловга келиб тушган лойиҳаларни баҳолашда маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини оширишга қаратилган бизнес лойиҳаларга устуворлик берилди. Ташкил этилган тантанали маросимда кўрик-танлов Республика босқичининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Шунингдек, танловнинг худудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган тадбиркорларнинг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
Фото: БРБ
Муҳим жиҳати шундаки, “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” кўрик-танловининг худудий ва республика босқичларида ғолиб ва совриндор бўлган бизнес лойиҳалар Бизнесни ривожлантириш банкива тижорат банклари томонидан имтиёзли шартларда молиялаштирилди.Хусусан, худудий босқичларда ғолиб ва совриндор бўлган 42 та лойиҳага 7 млрд. 560 млн. сўмлик кредитлар ажратилди.
Фото: БРБ
Тадбир давомида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан эълон қилинган "33 та лойиҳа" танловининг ғолиблари ҳам эълон қилинди ва тақдирланди.
Тасодифий хабарлар
Бизнесни ривожлантириш банки молиявий маҳсулотларни рақамлаштиришда Сбербанк тажрибасини қўлламоқда
Банкларда муаммоли кредитлар ҳажми камаймоқда
Трастбанк экспортер корхоналар учун қулай шартларда кредитлар таклиф этмоқда