Эндиликда Туркия ва Ўзбекистон фуқаролари Микрокредитбанк хизматидан фойдаланган ҳолда халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин. Бунда турк лираси, АҚШ доллари, евро ва сўм билан UPT хизматлари янада осонлашади. Шунингдек, UPT халқаро пул ўтказмалари учун энг паст тўловларни тақдим этади.
Ушбу хизматнинг жорий этилиши банкнинг мамлакатимизда молиявий инфраструктурани ривожлантириш, банкларнинг мижоз учун ишлашини ташкиллаштириш ҳамда мизожларимизга қулайлик яратиш ва жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмазлари турини яна биттага кўпайтиришга хизмат қилади.
UPT Туркия ва қўшни мамлакатларга пул ўтказмалари учун энг паст тўловларга эга бўлиб, 400 мингдан ортиқ хизмат кўрсатиш пунктлари орқали 249 мамлакатда фаолият олиб боради.
Маълумот учун, UPT (ÖDEME HİZMETLERİ A.Ş) ички ва халқаро бозорларда пул ўтказмалари ҳамда тўлов хизматларини кўрсатувчи Туркиядаги биринчи ва ягона компаниядир.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк янги форматда Лондон фонд биржасига халқаро облигацияларини жойлаштирди
Наманганда 2 млрд. сўм кредит маблағларини талон-тарож қилган банк мижози аниқланди
Bank Apelsin'нинг ташкил этилиши, акциядорлар таркибининг ўзгариши, биржадаги биринчи маркетмейкерлик — Капиталбанкда 2021 йил якунлари