Жорий йил бошидан бери “Микрокредитбанк” АТБ томонидан тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун республика бўйича 95 та лойиҳага жами 384,4 млрд сўм эквивалентида маблағлар ажратилган.
Хусусан, Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Ромстар” Ўзбекистон–Америка қўшма пиллани қайта ишлаш корхонаси 2004 йилда иш бошлаган бўлиб, бу ерда вилоятдаги Қоракўл, Олот, Жондор, Ромитан туманларидан 18 минг касаначилар етиштирган пилла қабул қилиниб, ипак калавага айлантирилади. 220 нафар ишчи-мутахассисга эга “Ромстар” қўшма корхонасида саноат учун қимматбаҳо пилла хом ашёсини қайта ишаш, пилла чувиш, қайта ўраш, хом ипак тола ва ипак момиғини ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу маҳсулотлар асосан Хитой, Ветнам ва Эрон давлатларига экспорт қилинаётгани айтилди. Корхонанинг маҳсулотлар экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида Микркредитбанк томонидан 1 млн АҚШ доллари микдорида 20 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, 6 фоизли кредит мабағлари ажратилган.
Фото: Микрокредитбанк
Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватига тўхталадиган бўлсак, Хитой технологияси асосида йил бўйи 150 тонна хом ипак тола ишлаб чиқариш имкониятига эга. Мавжуд шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда корхонада 2023 йилда 120,3 тонна ипак тола ишлаб чиқарилган бўлиб, буюртмачиларга етказилган ипак тола эвазига 4 млрд сўмдан ортиқ соф фойда олинган. Ўзбек ипак маҳсулотлари экспортини амалга ошириш билан шуғулланиб келаётган қўшма корхонанинг йиллик ҳисоб рақам айланмаси 30 млрдни ташкил этади.
Корхона раҳбари Қўшши Каттаевнинг таъкидлашича, у корхона фаолиятини кенгайтиришда “Микрокредитбанк”нинг молиявий кўмагига таянади. “Ромстар” корхонаси ҳозирга қадар 18 маротаба айнан мазкур банк кредит линияларидан фойдаланган.
Фото: Микрокредитбанк
“Хом ашё ва ишлаб чиқариш салмоғи ошаётгани туфайли мазкур корхона тизимидаги 6 та пилла қабул қилиш маскани модернизациялаш дастурига биноан қайта реконструкция қилингани ҳисобидан Ромитан, Жондор, Қоракўл ва Олот туманларидаги масканларда жами 117 та қўшимча иш ўрни яратилган. Мазкур қайта таъмирлаш ишлари учун 8,5 миллиард сўм маблағ сарфланган бўлиб, пилла етиштириш ва қабул масканларида саранжомлаш мавсумида 4 мингга яқин ёлланма ишчи жалб қилмоқдамиз”, - дейди корхона раҳбари.
Йилига 80 тонна ипак толаси, 30 тонна ипак момиғи ишлаб чиқарилаётган ушбу корхонада эндиликда ипак матолари хусусан, атлас тўқиш ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган. Хорижий давлатларда ўтказиладиган “МИЛАНО УНИЧА” каби турли халқаро кўргазмаларда ҳам фаол иштирок этиб келаётган корхона Япония, Италия, Германия, Швейцария, Руминия ва Испаниянинг йирик компаниялари вакиллари билан ўзбек ипак маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳамда ипакдан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонда ўзаро ҳамкорликда янги инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
Фото: Микрокредитбанк
Микрокредитбанк ўзининг хорижий кредит линиялари орқали жалб қилинган маблағлари билан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизация қилиш ва инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашда давом этишини қайд этган.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Ўзбек банклари I чоракни қандай соф фойда билан якунладилар
Асакабанк бошқаруви раиси ёшлар билан учрашув ўтказди
Қорақалпоғистонда 750 млн. сўм кредит маблағлари талон-тарож этилди