"Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан ичимлик сувидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик тизими ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда жамият бўлим бошлиғи Шаҳбоз Сарманов ўтган ҳафта бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.
Фото: "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати
Матбуот анжуманида маълум қилинишича, ҳозирда мамлакат бўйича жами ичимлик сувидан қарздорлик салкам 1 трлн сўмни ташкил қилмоқда, шундан 715,2 млрд сўми жисмоний шахслар, салкам 250 млрд сўм эса юридик истеъмолчиларга тўғри келмоқда. Аҳолининг дебитор қарздорлиги йил бошига нисбатан 41,5 млрд сўмга қисқарган. Жами истеъмолчи аҳоли, яъни 5 миллионга яқин хонадонларнинг 2 млн 408 мингтаси, яъни 50 фоизга яқинида қарздорлик мавжудлиги таъкидланган.
"Ўзсувтаъминот" АЖ бўлим бошлиғи Шаҳбоз Сармановнинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда ичимлик сувидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик тизими ишлаб чиқилмоқда.
"Бугунги кунда кредит ташкилотлари, яъни банклар билан интеграция жараёни йўлга қўйилиши арафасида. Ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарзи бор истеъмолчига қарздорлик бартараф этилмагунича ҳар қандай турдаги кредитни бермаслик таклифи ишлаб чиқилмоқда. Агар истеъмолчининг номида уй бўлмаса-да, лекин у рўйхатда турадиган хонадон сув таъминоти тизимидан қарздор бўлса ҳам, кредит берилмайди. Айни пайтда ушбу тартибни йўлга қўйиш устида ишлар олиб бориляпти. Шунингдек, ҳозирда қарздор истеъмолчилардан қарзини ундириш учун газ ва электр энергияси тизимлари билан боғлаш варианти ҳам қайсидир даражада кўриб чиқилмоқда. Бу масалада чуқурроқ таҳлил қилиниб, кейин аниқ бир қарорга келинади", — деган Сарманов.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ипотека кредитларининг қулайлиги рейтингида охирги ўринлардан бирини эгаллади
Бизнесни ривожлантириш банки ва KPMG ҳамкорликда банкнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда
Мадад Инвест банк ва Tune Consulting банкни рақамлаштириш лойиҳасини ишга туширди